Silk Way Star қатнашчилари Қозоғистон Президенти мукофотларини олди

Silk Way Star қатнашчилари Қозоғистон Президенти мукофотларини олди

Нуфузли халқаро Silk Way Star вокал танлови ташкилотчилари ва қатнашчиларига Қозоғистон Президенти мукофотлари топширилди. Уларни Ақўрдада Давлат маслаҳатчиси тантанали тарзда тақдим этди. Лойиҳа ғолиби Мишель Жозефга мусиқа соҳасини ривожлантиришга ва халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ІІ даражали «Дўстиқ» ордени берилди. Лойиҳанинг қатор иштирокчилари ва ташкилотчилари Давлат раҳбари ташаккурномасини олди. Ерлан Қарин Қозоғистон Республикаси  Президенти Телерадиомажмуаси ва Хитойнинг China Media Group медиакорпорациясига миннатдорчилик билдирди. Давлат маслаҳатчиси таъкидлашича, танлов халқаро лойиҳа сифатида ўз ўрнини топди, минтақа халқлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлади, халқларимиз анъана ва қадриятлари муштараклигини кўрсатди.


Таъкидлаш лозимки, Silk Way Star Қозоғистоннинг экспорт қилинаётган энг машҳур медиамаҳсулотлари қаторига кирди. Лойиҳани 43 мамлакатдаги 143 миллион томошабин кузатиб борди. Жаҳон тармоғида 300 миллионтадан зиёд одам кўрди.


Абдумалик Сарманов таржимаси