Қозоғистон Президенти Алмати шаҳрига амалий сафар билан борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университетининг илмий салоҳияти билан танишди. Давлат раҳбарига инновациявий маҳсулотлар маркази ва Farabi Hub яратган юқори технологик лойиҳалар тақдим этилди. Хаб шу кунгача 20 миллион доллардан кўпроқ инвестиция эалб этди. Унинг базасида креатив саноат, сунъий интеллект ҳамда стартаплар бор. Шу кунларда унда умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион тенгени ташкил этувчи тўртта йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Хитой университети билан ҳамкорликда турли тадқиқотларга мўлжалланган микро ер йўлдошлари тайёрланяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев университетдаги суперкомпьютер кластери билан танишди. Уни қуришга 23 миллион доллар инвестиция жалб этилган. Кластер мураккаб ҳисобларни қисқа вақтда бажаради. Илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширади. Шунингдек, бу даргоҳда ІТ ва сунъий интеллект соҳаси мутахассислари тайёрлашга хизмат қилади. Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев олий ўқув юрти жамоаси билан учрашди. У янги Конституцияда инсон капитали, таълим, фан ва инновациялар ривожи давлат фаолиятининг стратегик йўналиши сифатида аҳамияти кўрсатилганини таъкидлади. Ва унга устувор эътибор қаратилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Умуман олганда, сўнгги йилларда бу йўналишда анча ишлар амалга оширилди, лекин бажариладиганлари янада кўпроқ. Сўнгги 5 йил ичида фанга киритилган инвестиция 6 марта ортди. Мамлакатда тадқиқот университетлари сони ортиб боряпти, уларнинг ишлаб чиқариш билан алоқалари мустаҳкамланяпти. Ҳукумат берган маълумотга кўра, 200 тадан зиёд сердаромад лойиҳа ишга тушди. Шу тариқа, «Университет – тадқиқот – инновации – тижорат» экотизими шаклланяпти. Фан шаҳарлари яратиляпти, технопарк ва инжиниринг марказлари қуриляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

