Экспертлар Қозоғистоннинг янги институционал моделини муҳокама қилди

Экспертлар Қозоғистоннинг янги институционал моделини муҳокама қилди

Қозоғистоннинг янги Конституцияси Астанада муҳокама қилинади. Бўлиб ўтган халқаро давра суҳбати давомида мамлакатдаги сиёсий ва институционал трансформациянинг асосий йўналишларига бағишланган аналитик маъруза тақдим этилди. Ҳужжатда Қозоғистон ва хориж экспертлари берган баҳо, ислоҳотлар мантиғи, фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш механизмлари, мамлакатни янада ривожлантириш истиқболлари очиб берилган. Унда институционал тузилмалар ўзгариши ва янги институтларнинг замонавий сиёсий тизимни шакллантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор берилган.

Жандос Шаймарданов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори:

- Биз ушбу маъруза халқаро жамоатчилик, ҳамкорларимиз, экспертлар томонидан қандай қабул қилинишини кузатамиз. Бу ерда маъруза муаллфилари тўпланган, АҚШ, Европа Иттифоқи, Осиё давлатлари, яқин хориж, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги ҳамкасбларимиз уланяпти. Алоқага чиқади. Яна бир муҳим жиҳат, таъкидлаш лозимки, ҳисобот муаллифлари жамоасида фақат бизнинг олимлар эмас, хорижий институтлар ходимлари ҳам фаолият юритди.

Халқаро аналитиклар фикрича, Конституция трансформацияси, айни вақтда мустақиллик ва рақамлашган давр шароитида улғайган қозоғистонликларнинг янги авлоди талабларига кўра амалга ошяпти.  Ушбу шароитда янгиланган Асосий қонун фақат ҳуқуқий ҳужжат эмас, жамиятнинг янада самраали ва очиқ давлат тизимига эҳтиёжини акс эттиради. Айни вақтда, инсонга эътибор, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилади, давлат ва жамият ўртасида самарали алоқаларни шакллантиришга зўр берилади.

Альберто Туркстра, халқаро муносабатлар бўйича эксперт:

- Қозоғистон аҳолиси навқирон. Ўртача 30–32 ёшда, аҳолининг ярми 1995 йил Конституцияси қабул қилинганидан кейин туғилган. Шунинг учун янгиланиш бугунги ва келажак авлод ривожлана олиши учун зарур. Янги Конституцияни мен янги ижтимоий шартнома сифатида кўраман, унда фуқаролар ва давлат ўзаро талаб ва эҳтиёжларни яхшироқ англайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси