Алмати иқтисоди ижобий динамика намойиш қиляпти. Икки ой ялпи минтақа маҳсулоти ҳажми 9,5 фоизга ўсди. Бу кўрсаткичга эришишда саноат, қурилиш, транспорт ва савдо асосий ўрин тутди. Алмати шаҳри ҳокими Қозоғистон Президентига мегаполисдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва устувор ривожланиш йўналишлари бўйича ҳисобот берди. Дархан Сатибалди таъкидлашича, шаҳарнинг инвестициявий портфелида 3 триллион тенге сармоя бор. Бош режага ўзгаришлар киритиш якунланяпти, туристик салоҳият, тоғ кластери фаол ривожланяпти. Алмати IT-секторида пешқадамлик қиляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Almaty AI Park яратишни жадаллаштириш, LRT ва SkyTrain лойиҳаларини фаоллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

