Қозоғистон Президенти
Алмати шаҳрига амалий сафар билан борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ал-Форобий номли
Қозоғистон Миллий университетининг илмий салоҳияти билан танишди. Давлат
раҳбарига инновациявий маҳсулотлар маркази ва Farabi Hub яратган юқори технологик
лойиҳалар тақдим этилди. Хаб шу кунгача 20 миллион доллардан кўпроқ инвестиция эалб
этди. Унинг базасида креатив саноат, сунъий интеллект ҳамда стартаплар бор. Шу
кунларда унда умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион тенгени ташкил этувчи
тўртта йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Хитой университети билан ҳамкорликда
турли тадқиқотларга мўлжалланган микро ер йўлдошлари тайёрланяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев университетдаги
суперкомпьютер кластери билан танишди. Уни қуришга 23 миллион доллар инвестиция
жалб этилган. Кластер мураккаб ҳисобларни қисқа вақтда бажаради. Илмий
тадқиқотлар самарадорлигини оширади. Шунингдек, бу даргоҳда ІТ ва сунъий интеллект
соҳаси мутахассислари тайёрлашга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

