Эртага Jibek Joly/Silk Way телеканали
жонли эфирида энг йирик вокал
лойиҳалардан бири, Ипак йўли давлатларини ўзаро
бирлаштирувчи Silk Way Star биринчи халқаро мусиқа танловининг узоқ кутилган
финали намойиш этилади. Энг яхшилар қаторига кириш учун миллионлаб томошабинлар
кўнглидан жой олган етти нафар финал иштирокчиси: малайзиялик Язмин Азиз, грузиялик
Автандил Абесламидзе, қозоғистонлик ALEM, Монголиядан Мишель Жозеф, ўзбек
ижрочиси Мадинабону Одилова, Хитой вакили Чжан Хэ Сюань ва арманистонлик ижрочи
Саро Геворгян саҳнага чиқади. Silk Way Star унвонини олиш ва дунёга танилиш
имконига эга бўлган шоу ғолиби аралаш тизим асосида аниқланади: 50 фоиз
имконият ҳакамларда, 50 фоизи онлайн овоз берган томошабинлар ихтиёрида бўлади.
Ўзингиз танлаган ижрочига silkwaystar.org
сайтида овоз беришингиз мумкин. Иштирокчилар жонли эфирни «йилнинг энг ҳаяжонли
оқшоми», деб атаяпти. Ташкилотчилар эса катта концерт, бетакрор номерлар, жонли
оркестр ва кўплаб кутилмаган совғалар ваъда қилган.
Саро Геворгян, Silk Way Star финал
иштирокчиси, Арманистон:
- Финал
учун мен ўзимнинг жуда оҳангдор, жуда чиройли муҳаббат ҳақидаги композициямни
ҳозирладим. Умид қиламанки, мен учун овоз берадиганлар кўп бўлади. Ғалабадан
умидворман. Ҳамма репетицияларда ҳам қатнаша олмадим, лекин сокинман. Эртага
ҳамма муносиб чиқишлар қилишига кўзим етади, бу ерда профессионаллар тўпланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

