2025 йилда Қозоғистон темирйўллари орқали 33
миллион тонна транзит юк ташилди. Бу кўрсаткич бир йил ичида 20
фоизга ўсди.
Бу ҳақда Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаевга «Қозоғистон темирйўллари» бошқаруви раиси Талғат Алдибергенов ҳисобот берди. Компания ўтган йили юк айланмасини 10
фоизга оширди.
Экспорт юк ташиш ҳажми
ортди ва 90 миллион тоннага етди. Жами, 320 миллион тонна юк ташилди. Эслатамиз, Қозоғистон транспорт
инфратузилмасини фаол
ривожлантиряпти. Яқиндагина ишга туширилган «Дўстиқ – Мўйинти» участкасининг иккинчи йўли орқали 6
миллион тонна маҳсулот, 100 мингтадан зиёд вагон олиб ўтилди. Алмати айланма темирйўли орқали ташилаётган юк ҳажми ортди.
Мамлакатда темирйўл инфратузилмасини қуриш ва модернизация қилиш жараёни давом
этяпти. Жами, 3 минг 900 километр узунликдаги турли лойиҳалар рўёбга
чиқариляпти. Компания сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда рақамли лойиҳалар
билан ҳам шуғулланяпти. Давлат раҳбари миллий компанияни трансформация қилиш ва мультимодал
логистикани
ривожлантиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

