Баҳорги тенг кунлик Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади. Олдинига
Марказий Осиё халқларининг ўзаро ёрдамга асосланган анъанаси – умумхалқ ҳашари
ташкил қилинди. Уйлар ва кўчалар, муқаддас қадамжолар ободонлаштирилди, гуллар
ва дарахтлар ўтқазилди. Наврўз куни арафасида эса янгиланиш, миллий мерос ва
бирдамлик тимсоли бўлган фестиваллар, халқ сайллари, байрам тантаналари ташкил
қилинди.
Адхам Сухробов, Рақамлаштириш ва сунъий идрок бўйича
ҳоким маслаҳатчиси:
- Бутун дунёда, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам барча
соҳаларни такомиллаштириш учун рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан
фойдаланиляпти. Наврўзни Ўзбекистоннинг «миллий рамзи» дейиш мумкин. Одамлар
Наврўзни бирга нишонлайди, ўзаро кўришади, катта-кичик айбларини кечиради,
сумалак қайнатишади. Сумалак шунчаки
ажойиб таом эмас, у бирлик рамзи. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Наврўз – халқлар
ва миллатларни бирлаштирувчи байрам.
«Навруз сайли» доирасида миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ўтказилди.
Буғдой ва ёғдан тайёрланган сумалак тортилди. Фестивалда мусиқий жамоалар
қатнашди, миллий спорт турлари бўйича беллашувлар ташкил қилинди. Нуроний
отахонлар таъкидлашича, миллий ўйинлар ёшлар учун жуда керак, чунки улар
жисмонан пишитади, жўмардлик фазилатларини тарбиялайди. Осмонга кўтарилган
варраклар байрамона жўшқинлик берди.
Азиз Ражабий, Сирдарё вилояти:
- Кўриб турганингиздек, байрам кайфияти ҳукм суряпти. Демак, қадриятларимиз эскирмайди. Қанча вақт ўтса-да, улар биз билан. Халқимизни Наврўз билан табриклайман!

