Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги даражага чиқади

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги даражага чиқади

Қозоғистон Европа Иттифоқининг асосий ҳамкори бўлиб қоляпти. Астанага келган Европа Иттифоқи санкцияларини рўёбга чиқариш бўйича махсус халқаро элчиси Дэвид О’Салливаннинг таъкидлашича, ҳамкорликни ривожлантириш, виза тартибини енгиллаштириш масаласи кўриляпти. Фақат бунинг учун катта ишларни амалга ошириш зарур. Ҳозирнинг ўзида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар янги даражага кўтарилди. Европа савдо соҳасида энг йирик ҳамкоримиз. Икки томонлама товар айланмаси йилига 45 миллиард еврони ташкил қилади. Ва бу сўнгги марра эмас, деди Дэвид О’Салливан.


Дэвид О’Салливан, Европа Иттифоқи санкцияларини рўёбга чиқариш бўйича махсус халқаро элчи:


- Ушбу ташрифим Қозоғистон Ҳукумати билан мулоқот доирасида амалга ошириляпти. Иқтисоддан ташқари биз санкцияларни четлаб ўтиш ҳоллари олдини олишни ҳам муҳокама қилдик. Гап қуроллар ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган компонентларга эга товарлар ҳақида кетяпти. Шунингдек, биз молиявий тизимлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик. Албатта, олдинда катта ишлар турибди. Шуни аниқ айта оламанки, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик янги даражага чиқяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси