Қозоғистон Президенти Россия элчисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Россия элчисини қабул қилди

Қозоғистон ва Россиянинг кенг кўламли ҳамкорлик барча йўналишда ривожланишда давом этяпти, сиёсий мулоқот мисли кўрилмаган даражада юксак динамика олди. «Бу икки давлатнинг биргаликда ҳаракат қилиши самараси», дея таъкидлади Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси Алексей Бородавкин билан учрашуви вақтида. Давлат раҳбари Россия Федерациясига расмий ташрифининг самарали натижаларига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, Президент Владимир Путин билан бўлиб ўтган самарали музокаралар икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликнинг ривожланишига катта туртки берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси