Хориждаги
қозоғистонликлар ҳам 15 март куни референдумда қатнаша олади. Марказий
референдум комиссияси берган маълумотга кўра, ушбу кунда 54 давлатдаги 14 минг
нафар юртдошимиз учун 71 та участка очилади. Шулардан бири Бельгияда фаолият
юритади. Мазкур мамлакат экспертлари Қозоғистонда ўтказилаётган ислоҳотларни
диққат билан кузатяпти. Брюссел матбуот-клуби етакчиси Антонио Бускардини
республикамизнинг бир палатали Парламентга ўтишини алоҳида кўрсатди, уни
мамлакат етуклиги белгиси сифатида изоҳлади ва «демократияни мустаҳкамлаш сари
қўйилган янги қадам», деб атади. Ушбу тизим кучлар мувозанатини яхшилайди ва
қонун чиқарувчи орган ишини кучайтиради.
Антонио
Бускардини, Brussels Press Club президенти:
–
Президент ва парламент ҳокимияти ўртасидаги бундай мувозанат орадан 30 йил
ўтгач, давлат бир палатали парламент тизими яратиш ҳақида баёнот бера оладиган
даражада етукликка эришганини кўрсатади. Кейинги босқичларни кузатиш янада
қизиқарли бўлади. Мазкур жараён демократияни мустаҳкамлаши ва парламентни
кучайтириши аниқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

