22 январь куния
Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Дональд Трамп таклифи билан Давосга йўл
олади. Қозоғистон Президенти Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида
қатнашади, дея маълум қилди Ақўрда матбуот хизмати. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт
Тўқаев биринчилардан бўлиб АҚШ Президентидан Ғазодаги Тинчлик кенгашига аъзо
бўлиш таклифини олган, Қозоғистонга янги бирлашманинг муассис давлатларидан
бири бўлиш таклиф қилинганди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка етакчисига кенгаш
аъзолигига киришга розилигини билдириб жавоб хати йўллаганди. Президент унда
Қозоғистон Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик, давлатлараро ишонч ва глобал
барқарорлик шаклланишига ўз улушини қўшишни исташини таъкидлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

