Қозоғистон Президенти Уммон
султони билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев султон Хайсам бин
Тариқ вл-Саид билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди, қардош Уммон халқини
ушбу мураккаб даврда қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлат раҳбари Эронга
қарши уруш очмаган кўрфаз давлатлари
фуқаро инфратузилмасига бўлаётган ҳаво ҳужумлари юзасидан хавотирини билдирди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, Қозоғистон кескинликни юмшатиш тарафдори, томонларни
зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақиради. Қозоғистон Президенти минтақадаги
Қозоғистон фуқароларини ушбу давлат ҳудуди орқали эвакуация қилишдаги ёрдам
учун миннатдорчилик билдирди. Уммон раҳбари жорий йилда Қозоғистонга давлат
ташрифи билан келиш таклифини қабул қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

