Қозоғистонда «Social Startup-2025» ғолиблари эълон қилинди. Мазкур дастур ижтимоий соҳада янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Қатнашиш учун ариза берган 153 та стартап-жамоа икки ой мобайнида тажрибали экспертлар кўмагида ўз ташаббусларини ривожлантирди. Назарбоев Университетининг «Impact Foundation» фонди лойиҳаларни рўёбга чиқаришга 10 миллион тенгегача грант тақдим этди. Танлов натижаларига кўра, тўртта тоифа – инновация, илмий асос, ижтимоий фойда ва иқтисодий яшаб кета олишига қараб, энг яхши 10 лойиҳа танлаб олинди. Улар орасида беморлар реабилитацияси учун онлайн-платформа таклиф этувчи тиббий стартап, болалар учун виртуал логопедли AR-илова, шунингдек, кичик бизнесга жараённи автоматлаштиришга ёрдам берадиган AI-агентлар конструктори бор.
Асхат Адхамов, стартап асосчиси:
– Йирик компаниялар сунъий идрокка маблағ тикиш учун миллионлаб, миллиардлаб долларга эга, кичик-ўрта бизнесда эса бундай имконият йўқ. Айнан шунинг учун биз шу технологияни, плафтормани яратдик, унда мутлақо техник бўлмаган шахслар – тадбиркорлар, интеграторлар, фрилансерлар мустақил равишда ўз AI-агентини яратиши, уни бизнес жараёнларга худди улкан корпорациялардаги каби аниқлик билан жорий этиши мумкин. Ушбу дастур шарофати билан биз инвестиция жалб этишга диққат қаратдик, бу ерда олган грант маблағларидан ташқари, ҳозирда компаниямиз учун яна 500 минг доллар, баҳолашда 5 миллион долларни қўлга киритамиз.
Саят Нусипов, NU Impact Foundation бошқаруви раиси:
- Одатда, грант ютиб олган ижтимоий лойиҳалар у амалга оширилгач, ўз ишини тугатади. «Social Startup» эса нафақат кейинчалик ҳам ривожланиши ва ижтимоий фойда келтириши керак, балки бу лойиҳалар пул ишлаб топа олади, барқарор ишлайди. Шунда улардан ижтимоий кўмак ҳам кўпроқ келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

