Қозоғистон олимлари шоли чиқиндисидан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқди

Қозоғистон олимлари шоли чиқиндисидан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқди

Қозоғистонлик олимлар шоли чиқиндисидан фойдаланиш усулини ишлаб чиқди. Мутахассислар сомондан чорвага озуқа ва биогумус яратиш учун хомашё сифатида ишлатишни таклиф қиляпти. Айни вақтда, шолидан ёнилғи ва чинни саноатида фойдаланиладиган кремний диоксиди олиш мумкин.

Сакен Қанжар, физика-химия тадқиқотлари лабораторияси муҳандиси:

- Жамоамиз шоли пўстлоғи ва сомонидан фаоллаштирилган кўмир ола бошлади. Бу модда сув тозаловчи фильтрларга қўйилади. Ҳозир бу хомашёдан қўшимча маҳсулот олиш бўйича тадқиот ишлари кетяпти. Шу жумладан, 99,9 фоизли соф кремний диоксид олиш имкони бор. У чинни шиша чиқариш учун ишлатилади.

 Абдумалик Сарманов таржимаси