Қозоғистонда Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йилига бағишланган тадбирлар
бошланди. Тегишли вазирликда маълум қилинишича, улар Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев топшириқларининг бир қисми ҳисобланади. Бош вазир тасдиқлаган мажмуавий
режага кўра, мамлакатда 100 та асосий тадбир ўтказилади. Инсон капиталини
ривожлантиришдан тортиб, янги рақамли иқтисодни ривожлантиришгача бўлган 8 та
асосий йўналишда иш олиб борилади. Асосий ҳужжатлар сифатида «Digital Qazaqstan»
стратегияси, шунингдек, мамлакатдаги IT-компанияларни қўллаб-қувватлашга
қаратилган қонунчилик ва солиқ ташаббуслари пакети ишлаб чиқилади. Асосий
эътибор AI-SANA ташаббусини кенгайтиришга қаратилади. Дастурга кўра, камида 450
минг нафар ўқувчи, талаба ва педагог СИ малакасини эгаллайди. Рақамли хизматлар, шу жумладан, электрон ҳукумат портали иши сифати
камида 75 фоизга яхшиланади.
Асем Исабекова,
«НИТ» ҲЖ Корпоратив коммуникациялар департаменти ташқи коммуникациялар йўналиши раҳбари:
- Сунъий
интеллект технологияларининг электрон ҳукумат тизимига киритилиши фуқароларнинг
давлат хизматларини олиши учун имкониятларни кенгайтиради. Бюрократия қисқариши
ҳисобига давлат хизматчилари иши енгиллашади. Ҳозир СИ технологиялари eGov.kz
портали, eGov Mobile иловасига киритилган. Яқин келажакда Alem Cloud
суперкомпьютери ёрдамида Alem GPT майдончаси ишлай бошлайди. Буларнинг ҳаммаси
фуқароларнинг давлат билан мулоқот қилишини осонлаштиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

