Қизил Ўрдада
Бешинчи Миллий қурултой иш бошлади. Анжуманнинг биринчи куни тўртта панел секция
йиғилиши форматида ўтказилди. Унда экспертлар ва жамоат арбоблари Қозоғистон ривожининг
ижтимоий-маданий тараққиётдан фан ва таълимгача бўлган асосий йўналишларини
муҳокама қилди. Барча минтақаларидан келган делегатлар қаторида депутатлар, давлат
хизматчилари, тадбиркорлар, олимлар, санъат арбоблари бор.
Саясат Нурбек, Қозоғистон
Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Ҳукумат қарорига
кўра, 2025 йил охирида 2026-2035 йилларда илм-фанга тўйинган ҳудудлар яратиш ва
уларни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилганди. Илмий шаҳарлар бўйича учта пилот
лойиҳа белгилаб олинди. Биринчиси Курчатовда, иккинчиси, Алмати яқинидаги
Алатау посёлкасидаги Ядро физикаси институтида, шунингдек, Назарбаев
Университет базасида очилади. Тегишли қонун Мажилисга юборилди ва у жорий йилда
қабул қилиниши кутиляпти. Қозоғистонда юқори технологик соҳаларни ривожлантириш
имконияти очилади.
Таъкидлаш лозимки, Миллий
қурултойнинг иккинчи куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтади. Унда якунлар чиқарилади, мамлакатни
ривожлантиришга қаратилган ечимлар қабул қилинади. Эслатамиз, қурултой чақириш
ташаббусини Президент Тўқаев тилга олганди, бу ташкилот 2022 йилнинг июнь ойида
таъсис этилди. Шундан буён анжуманлар йил сайин ўтказилади. Биринчиси Улитауда,
сўнгра Туркистонда, Атирауда ва Бурабайда ташкил қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

