Қозоғистон Президенти
Конституциявий комиссия раҳбариятини қабул қилди. Конституциявий комиссия раиси
− Конституциявий суд раиси Эльвира Азимова, комиссия раиси ўринбосари − Давлат
маслаҳатчиси Ерлан Қарин, комиссия аъзоси — Ҳуқуқий масалалар бўйича Президент
ёрдамчиси Ержан Жиенбаев Асосий қонун лойиҳаси устида олиб борилаётган ишлар
юзасидан ҳисобот берди. Шу жумладан, eGov ва e-Otinish майдончалари орқали
аҳолидан 4 мингтадан зиёд таклиф тушган. Ўз мурожаатларида Қозоғистон аҳли
лойиҳани қўллаб-қувватлайди, унинг долзарблиги ва жамият манфаатларини ўзида
акс эттиришини кўрсатади. Янги Конституцияни сиёсий партиялар, республика ва
минтақа жамоат бирлашмалри ҳам маъқуллайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
Конституциявий комиссия очиқ форматда ишлашда давом этиши, келиб тушган барча
таклифларни синчиклаб таҳлил қилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

