Қозоғистон
Президентининг Миллий
қурултойда тилга олинган ташаббуслари хорижий оммавий ахборот воситаларда
муҳокама қилиняпти. Халқаро нашрлар кўзда тутилган конституциявий
ўзгаришларнинг мажмуавийлигини, уларнинг сиёсий модернизацияда тутган ўрнини алоҳида
таъкидлаяпти. Молдованинг Infotag халқаро агентлиги Қосим-Жўмарт
Тўқаев ҳокимият
тузилишини ўзгартирувча ва давлат бошқарувининг институтларга асосланган модели
яратиш учун конституциявий ташаббусларнинг кенг пакетини тақдим
этганлигини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Daryo.uz нашри эса янги — Қозоғистон Республикаси вице-президенти лавозимини жорий
этиш таклифига эътибор қаратди. Унга кўра, мазкур
ташаббус Конституциядан ўрин олади ва тузилган сиёсий конструкциянинг
мантиқий давоми сифатида кўрилади. Вице-президент
Президент томонидан Парламент розилигига
кўра тайинланади, унинг вазифалалрини Давлат раҳбари белгилайди. Хорижий
нашрларда таъкидланишича, ўзгаришларнинг ҳаммаси давлат бошқарувини оптималлаштириш,
сиёсий ворисликнинг барқарор моделини шакллантиришга йўналтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

