Ўзбекистонда Оксфорд университети маркази очилди

Ўзбекистонда Оксфорд университети маркази очилди

Оксфорд университети Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиряпти. Тошкентда академик майдонча очилди. «Oxford Hub» фақат республика эмас, Марказий Осиё олий таълим тизими учун муҳим воқеага айланди. Буюк Британиянинг энг қадимий олий таълим даргоҳи Янги Ўзбекистон университети асосида бунёд этилди. Экспертлар таъкидлашича, лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши илмий-таълимий ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш, ўзбек таълим даргоҳларини глобал академик майдонга интеграция қилиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, таълим дастурлари олиб бориш, академик алмашинувлар ва илмий инфратузилмалар бўйича маслаҳатларни янги даражага чиқариш имконини беради.

Баҳодир Аҳмедов, «Янги Ўзбекистон университети» проректори:

–Бу хаб барча университетлар, таълим тизими учун Oxford ва бошқа университетлар экспертлари ва профессорлари билан боғланиш имконини беради. «Oxford Hub» ёрдамида биз талабалар, профессорлар академик мобиллигини таъминлаймиз, соҳанинг етакчи олимларини ислоҳотларни ўрганиши, хорижда улар тўғрисида фикр билдириши учун жалб эта оламиз.

Жон Олдердайс, Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо элчиси:

- Аввало, шуни айта оламанки, мазкур ташаббус алоҳида тадқиқотчилар, профессор ва ўқитувчилар, педагоглар ўртасида бевосита мулоқот ўрнатиши, уларнинг биргаликда қатор ташаббуслар билан чиқиши, илмий ва таълимий ҳамкорликни ривожлантириши учун аниқ имкониятлар яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси