Туркманистон пойтахтида саноатчилар ва тадбиркорлар кўргазмаси очилди. Ашхободдаги экспозицияда 100 тадан зиёд етакчи маҳаллий
корхоналар маҳсулоти тақдим этилди. Улар қаторида машҳур брендлар ҳам,
янги иш бошлаган компаниялар ҳам бор. Текстиль, маиший кимё,
қурилиш материаллари,
шунингдек,халқаро стандартларга мос, ҳам ички, ҳам хорижий бозорларда
талабга эга бошқа товарлар бор. Айни
вақтда,
кўргазма меҳмонлари анъанавий туркман буюмлари билан таниша
олади. Ташкилотчилар
таъкидлашича, бу майдонча
мамлакатнинг бой маданий меросини, анъаналар ва замонавийлик уйғунлашувини
намойиш қилади.
Режепмурат Ханов, корхона мутахассиси:
- Биз йирик ва
майда шохли мол етиштириш билан шуғулланамиз. Паррандачилик секторига алоҳида эътибор қиламиз. Мажмуа базасида бедана, товуқ, ўрдак,
қирғовул ва какликлар етиштирамиз.
Гурбангельди Цириев, «Тurkmen enjam» лойиҳа ташкилоти вакили:
- Биз завод ва
саноат объектларини лойиҳалаштиришдан
тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган ишларни тўла амалга
оширамиз. Мақсад – шунчаки объект қуриш эмас, узоқ муддатли истиқболда фаолият
юритадиган барқарор саноат инфратузилмасини
яратиш.
Тажигуль Қурбанова, «Дизайн Плюс» халқ-амалий ижодиёти ташаббус гуруҳи раҳбари:
– Биз маданий меросимизни сақлаб келяпмиз, унинг
асосида бутун дунё учун қизиқарли бўлган ижоднинг янги йўналишларини яратяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

