Туркистон вилояти иқтисоди 113 фоизга ўсди

Туркистон вилояти иқтисоди 113 фоизга ўсди

Туркистон вилояти иқтисодига киритилган бевосита хорижий инвестициялар ҳажми бир ярим миллиард долларга етди. Ўтган йили вилоятда 340 миллиард тенге қийматга эга 58 инвестициявий шартнома имзоланди. Ҳоким Нуралхан Кушеров Давлат раҳбарига минтақани ривожлантириш ва унинг истиқболлари тўғрисида ҳисобот берди. Иқтисодий ўсиш 113 фоиз. Минтақадаги 21 та саноат зонаси ҳам барқарор ривожланишда давом этяпти. Turan зонасининг ўзида 315 миллиард тенге қийматга эга 26 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Пахта-текстил, маккажўхори ва гўшт кластерлари фаолият юритяпти. 2027 йилда минтақада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 480 миллиард тенгега етиши кутиляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев инвестиция жалб этиш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси