«The Voice
Қазақстан» танлови тугади. «Хабар» телеканали мегалойиҳа якунларини чиқарди. Тўйинган
дастури, машҳур артист билан дуэтлар ва шиддатли кураш туфайли у лойиҳа
тарихидаги энг эҳтиросли ва ёрқин мавсум бўлди. Финал бир қанча босқичлардан
иборат эди. Ёш вокалчилар таклиф этилган юлдузлар билна бирга, сўнгра устозлари
билан саҳнага чиқди. Оқшомни яккахон номерлар якунига етказди, мавсум ғолибини
эса томошабинлар белгилади.
Нурай Миқти, «The
Voice Қазақстан» лойиҳаси ғолиби:
– Ҳисларимни
таърифлай олмайман. Лол қолдирувчи, бировга англатишни имкони йўқ бўлган
сониялар эди. Самимий ҳиссиётларни ўзингиз кузатдингиз. Мен учун овоз берган, қўллаб-қувватлаган
барча инсонларга катта раҳмат дегим келади. Астанада мен учун қайғурган
устозим, ергача учиб келган ота-онамга миннатдорчилик билдиришни истардим.
«Хабар» телеканали
раҳбарияти маълум қилишича, мавсум қизиқарли, сифатли, эҳтиросларга бой бўлди,
кўпчиликни ром этди. Мамлакатнинг барча минтақаларидан бўлган 1800 одам «The
Voice Қазақстан» танловида қатнашишни истади.
Кемелбек Ўйшибаев,
«Хабар» агентлиги» ҲЖ Бошқаруви раиси:
- Лойиҳага қизиқиш
катта. Чунки бизда қобилиятлар жуда кўп. Иқтидорлар фақат йирик шаҳарларда
эмас, минтақаларга ҳам сочилиб кетган. Шунингдек, томошабинларимизнинг овоз
беришда фаол иштирок этиши мени жуда қувонтирди. Чорак финал, ярим финал ва финалда
овоз берганлар сони жуда кўп бўлди, мурожат этган минглаб одамлар ғолибларни
белгилади.
The Voice Қазақстан
финали воқеаларга бой мавсумга якун ясади, унинг кульминация науқтасига айланди.
Лойиҳа мусиқий формат мамлакатимизда катта талабга эгалигини яна бир марта
исботлади. катта саҳнага тайёр кўплаб ёрқин қобилият эгаларини элга таништирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

