Silk Way Star танлови ғолиби Мишель Жозеф Қутб юлдузи орденини олди

Silk Way Star танлови ғолиби Мишель Жозеф Қутб юлдузи орденини олди

Silk Way Star халқаро танлови ғолиби Мишель Жозеф Монголиянинг олий дават мукофотларидан бирини олди. Миллий эркинлик ва мустақиллик таикланишининг 114 йиллигига бағишланган маросимда  Президент унга ўз қўли билан «АлтАн гадАс одон» – Қутб юлдузи орденини топширди. Таъкидлаш лозимки, ижрочининг ижоди бетакрор. У анъанавий қўшиқлар билан бирга поп, R&B ва фанк элементлари мавжуд асарларни ҳам ижро этади. Мишелнинг Монголия маданияти ва санъатига қўшган ҳиссаси учун бу мукофотга лойиқ кўрилди.  Айни вақтда, у Silk Way Star майдончасида дунёга машҳур юлдузлар порлашини тасдиқлади.

Мишель Жозеф , Silk Way Star ғолиби, Монголия:

- Президент, орденни топшираркан: «АлтАн гадАс юлдузи каби порлайвер», деди. Бетакрор ҳиссиёт. Халқаро саҳнада фақат менинг исмим эмас, юрнтим номи ҳам янграганидан қувончдаман. Бу мукофот янги нарсалар яратишга, муваффақиятларга илҳомлантиради.


Конкурс Silk Way Star 3 ой давом этди, ягона саҳнада 12 давлат, шу жумладан, Хитой, Грузия, Қирғизистон, Малайзия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлар вакилларини жамлади. Гранд-финалга 7 нафарижрочи ўта олди, ғалаба эса монголиялик ижрочи Мишель Жозефга насиб қилди. Танловнинг барча эпизодлари телеканалимиз эфирида намойиш қилинди. Гранд-финални жонли эфирда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларда томоша қилишди. Умуман олганда, мегалойиҳани дунё бўйлаб 120 миллион томошабин кузатиб борди.

Абдумалик Сарманов таржимаси