Қозоғистон Президенти Бош вазир ўринбосари – Маданият
ва ахборот вазирини қабул қилди. Аида Балаева Қосим-Жўмарт Тўқаевга
давлат ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди. Шу жумладан, идоралараро фаолиятни мувофиқлаштириш, хизматлар сифатини ошириш, инсон капиталини
ривожлантириш, бу йўналишни рақамлаштириш тўғрисида гапирди. Давлат раҳбарига маданият ва ахборот, дин ва этнослараро муносабатлар, фуқаролар жамияти, оила ва ёшлар сиёсати
ҳақида маълумот берди. Қозоғистон Президенти ишларни такомиллаштиришни топширди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирига топшириқлар берди
Ижтимоий-меҳнат соҳаларидаги давлат сиёсатининг
асосий йўналишлари рўёбга чиқарилиши тўғрисида Светлана Жақупова Президентга ҳисобот берди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
таъкидлашича, беш йил ичида 2,7 миллион нафар фуқаро ишга жойлашган. Бугунги кунда минтақаларда бандлик хариталари
яратилди ва йил сайин сифатли ишчи ўринлари яратиш бўйича KPI чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, давлат хизматлари бўйича Ягона рақамли майдонча
яратиш давом этяпти. У фуқароларга манзилли ёндашувни таъминлайди, фуқароларга
давлат ёрдами кўрсатиш самарадорлигини оширади. Қосим-Жўмарт Тўқаев бандлик сифатини ошириш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, пенсия тизими ва миграция сиёсатини такомиллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

