Қозоғистонликлар сунъий интеллектнинг қарорини одамлар қайта кўриб чиқишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мажилис соҳанинг ушбу ва бошқа
жиҳатларини ўз ичига олган Рақамлаштириш кодекси ҳамда унга қўшимча иккита ҳужжатни қабул қилди. Кодекс хусусий
маълумотларнинг хавфсизлиги, рақамли воситалардан фойдаланиш имконияти, рақамли хизмат кўрсатишда иқтисодий ва жамият
манфаатларининг таъминланишига қаратилган. Унинг доирасида қонуний кучга эга рақамли
ҳужжатлар ва бажарилиши шарт бўлган смарт-келишув атамалари кўрсатилди. Қонун ахборот иқтисодига йўл очади. Сунъий интеллект ривожланади, дунё бозори билан боғланиш ўрнатилади. Депутатлар бу ҳужжат мамлакат рақамли архитектурасини шакллантиришини, жамоат муносабатларининг барча йўналишларини
қамраб олишини таъкидлашди. У Қозоғистон Президентининг уч йил ичида рақамлаштирилган мамлакат ташкил этиш топшириғига кўра
кенг қамровли доктринага айланади.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Бугунги кунда Қозоғистон рақамлаштириш соҳасидаги
қатор халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, ўзи ҳам таклифлари билан чиққан. Кодекс бандлари инсон ҳуқуқларини
муҳофаза қилиш ва рақамли майдонни тартибга келтиришнинг халқаро стандартлари талабларига мос. Лойиҳани тайёрлашда юз нафардан зиёд олимлар, экспертлар, бизнес вакиллари, ахборот хавфсизлиги мутахассислари қатнашди. Биз лойиҳа
муҳокамаси давомида мингтадан зиёд таклиф олдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

