Мажилис АОИИ билан боғлиқ ҳужжатларни маъқуллади

Мажилис АОИИ билан боғлиқ ҳужжатларни маъқуллади

Парламент Мажлиси Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида қабул қилинган иккита шартномани маъқуллади.  Олдинига товарлар  ишлаб чиқарилган жойни аниқ кўрсатиш тизими бўйича келишув ратификация қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, товарлар Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудидан чиқарилаётганида уларнинг қаерда ишлаб чиқарилганини маълум қилишни кўзда тутувчи ҳуқуқий механизмнинг ишлашини таъминлайди. Натижада, Қозоғистондан  маҳсулотларини олиб чиқиш чекланса, улар бўйича ташкилот доирасида чоралар кўриш имкони яратилади. Мажилис Евроосиё Иқтисодий иттифоқи техник регламентлари талабларига риоя этилиши учун мамлакатнинг назорат қоидалари ва механизмларига ўзгариш киритиш тўғрисида протоколини ҳам тасдиқлади. Ҳужжат аввал қабул қилинган концепциялар бандлари ва тамойилларига аниқлик киритади.

Айдар Абилдабеков, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:

- Иттифоқ қабул қилган ва миллий даражада мавжуд бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилиш, тадбиркорлар иш юритишини осонлаштириш, салбий эҳтиимолларни камайтириш учун 2024 йилнинг 8 майида Москвада шартномаларга ўзгаришлар киритиш тўғрисида протокол имзоланган. Қонун лойиҳасида «хавфли маҳсулот» ибораси ўрнига «иттифоқ техник регламенти талабига мос бўлмаган маҳсулот» кабиларни ишлатиш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси