Қозоғистоннинг WeGlobal AI стартапи хорижий
бозорларга чиқяпти. Ишланма хорижда юқори баҳоланяпти. Шу жумладан, ўқувчининг ментал саломатлигини муҳофаза қилиш, ўсмирларга касб
танлашга ёрдамлашиш бўйича EdTech лойиҳа Буюк Британия таълим даргоҳларини қизиқтириб қўйди. Жамоа стартапни локал талабларга мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш устида ишлаяпти. У фақат инглиз эмас, америкалик ўқувчиларга ҳам хизмат қилади. Жамоа халқаро даражада ҳамкорлик қилиш ниятида. Чунки дунёда бундай АI ечимларга эҳтиёж ортиб боряпти.
Ясмин Асилбек, коммуникациялар бўлими раҳбари:
- Биз ҳозир уч
йўналишда хориж билан ишлаяпмиз. Биринчиси: Марказий Осиё. Шу жумладан,
Ўзбекистон. Ундаги тегишли ташкилотлар, мактаб вакиллари билан учрашдик. Иккинчи йўналиш: Буюк Британия. 21 январда жамоамиз BaТТ UK Show анжуманида бўлди, мазкур стартаплар кўргазмасида таълим технологиялари ҳам намойиш
қилинади. Унда биз турли давлат вакиллари билан суҳбатлашдик. Учинчи йўналиш:
АҚШ. Ҳозир биз иккита йирик акселератор: «Y
Combinator» ва «StartX» билан ишлаяпмиз. Бу ташкилотлар ёрдамида АҚШ бозорига чиқишни истардик.
Қозоғистонда яратилган
рақамли майдонча дунёда тенгсиз. Ҳозир ўқувчиларни қўллаб-қувватловчи энг йирик рақамли
экотизимлардан
бирини шаклланяпти. Унда сунъий интеллект технологиялари,
аналитика ва
психологик экспертиза технологиялари жамланган. WeGlobal AI орқали ўқувчилар буллинг ҳақида хабар бериши, психологлар билан муаммоларни
муҳокама қилиши, кўнглига ва
иқтидорига мос касб танлаши мумкин. Лойиҳадан Қозоғисонда мингтадан зиёд мактаб, ярим
миллион нафар ўқувчи фойдаланяпти. Майдончада мутахассислар учун онлайн- ва офлайн-семинарлар ўтказилади.
Данияр Камал, майдончани жорий этиш бўйича директор:
- Психологик кўмак бериш ва касбга йўналтириш
майдончаси тўлақонли техник ёрдам кўрсатади. Аввало, одатда ёши
катта бўлган мактаб психологларида хизмат бўйича қатор сўроқлар пайдо бўлади. Биз уларнинг савол бериб, жавоб олиши осонроқ бўлиши
учун WhatsAppе гуруҳлари ташкил қиламиз.
Муаллифлар майдонча интерфейсини яхшилаш, ҳамкор мактаблар сонини жорий йилда 2 мингтага етказиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

