Қозоғистонлик ўқувчи атмосферадан сув йиғувчи ускуна ишлаб чиқди

Қозоғистонлик ўқувчи атмосферадан сув йиғувчи ускуна ишлаб чиқди

Қозоғистонда эндиликда ҳаводан сув олиш имкони туғилди, бунда мактаб ўқувчиси яратган ишланма ёрдам беради. Наноматериаллар туфайли махсус қурилма электр тармоғига уланмай туриб ҳам атмосферадаги намликни ўзига самарали сингдиради ва тўплайди. Дана Қадирбек яратган технология тегишли вазирликда қизиқиш уйғотди. Муаллиф учрашувга таклиф қилинди ва ўз қурилмасини намойиш этди. Шу ернинг ўзида меморандум имзоланди, муаллифга ташаккурнома ва совға топширилди.


Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:


– Сув хавфсизлиги ва ундан оқилона фойдаланиш –  стратегик йўналиш, бу давлатимизнинг янги сув кодексида ҳам қайд этилган. Сиз амалга ошираётган лойиҳа сувни тежашга замин яратади. Шу боис, янги Сув кодекси қабул қилиниши билан вазирлик қишлоқ хўжалигида, саноатда, кундалик турмушда жорий этаётган барча янгиликлар шу каби лойиҳаларни рўёбга чиқаришимиз шартлигини кўрсатади.


Дана Қадирбек, технология муаллифи:


– Ушбу учрашув мени янги бошланмаларга, ўз лойиҳамни давом эттиришга илҳомлантирди. Вазирлик бизни қўллаб-қувватлаётганидан жуда мамнунман. Вазир илмий тадқиқотлар ўтказишни топширди. Мен замонавий наноматериалларни яхшилаш лозимлигини айтдим. У менга бу ишда ёрдам берадиган илмий раҳбарлар бириктирилиши борасида топшириқ берди. Келгусида пилот тартибди ишга туширамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси