Қозоғистонда янги товар гуруҳлари тамғаланади

Қозоғистонда янги товар гуруҳлари тамғаланади

Қозоғистонда Data Matrix коди орқали янги товар гуруҳлари тамғаланади. Рақамли иқтисодни ривожлантиришнинг мазкур механизми маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчигача етиб боришини назорат этиш имконини яратади. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ 6 тоифадаги товар: пойабзал, дори-дармонлар, мотор мойлари ва сайғоқ шохи тамғалана бошлади. Товарларнинг рақамли тарзда кузатиб борилиши солиқ тушумларининг бир ярим марта ортишига олиб келди. Бюджетга 98 миллиард тенге тушди. Ҳукумат мажбурий тамғалаш рўйхатига заргарлик маҳсулотлари, витаминлар, маиший химия ва косметикани киритишни режалаштирган.

Бикеш Қурманғалиева, «Рақамли иқтисодни ривожлантириш маркази» МЧБ бош директори:  

- Турли товар гуруҳларида турлича самара кузатилди. Давлат органлари тасдиқлашича, натижада даромад миллиардлаб тенгега ортди, ўнлаб фоиз ўсиш кузатилди. Рақамли тамғалаш соядаги иқтисодга қарши курашда самарадорлигини кўрсатди.

Тамғалаш тизими давлат ахборот захиралари билан интеграция қилинган, натижада соядаги савдо ҳажми камаяди. Дори-дармонларда рақамли кодлардан фойдаланиш оқибатида бюджет 85 миллиард тенге тежади. Мамлакатда товарлар миллий каталоги яратилди, унда 17 миллионтадан зиёд позиция бор. Бу базага киритилган ишлаб чиқарувчилар давлат харидларида устуворлик олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси