Қозоғистон ва Ўзбекистон янги авиайўналишлар очмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон янги авиайўналишлар очмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон янги авиайўналишлар очмоқда. Рейслар 1 декабрдан йўлга қўйилади. Юртимиз авиакомпанияси ҳафтасига уч марта Туркистон-Бухоро, Туркистон-Урганч ва Туркистон-Самарқанд йўналишларида парвозларни амалга оширади. Транспорт вазирлигида таъкидланишича, авиаалоқалар йўлга қўйилиши минтақаларнинг транспорт боғланишини кучайтиради, амалий алоқаларга, чет эллик сайёҳлар оқимига рағбат беради. Бундан ташқари, мамлакат Туризм ва спорт вазирлиги 2026 йилда икки давлат туризм захираларини бирлаштириш учун  Қозоғистон ва Ўзбекистон салоҳиятини биргаликда илгари суриш имконини кўриб чиқишни режа қилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси