Қозоғистонда сув соаҳси трансформацияси фаоллашяпти

Қозоғистонда сув соаҳси трансформацияси фаоллашяпти

Қозоғистонда сув соҳасини рақамлаштириш жараёни фаоллашяпти. Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазири Жаслан Мадиев маълум қилишича, Сув захиралари ва ирригация вазирлиги билан ҳамкорликда Рақамли трансформация харитаси тасдиқланди. У сувни ҳисобга олиш, йўқотишларни камайтириш, режалаштириш сифатини ошириш имконини беради. 9 та бизнес-жараён қайта ишланди, электрон форматга ўтиш ҳисобига улар деярли икки марта соддалашди. Умуман олганда, бугунги кунда сув таъминоти билан боғлиқ 24 давлат хизмати онлайн шаклда кўрсатилади. Асосий лойиҳа — Сув захиралари миллий ахборот тизими. У 11 та давлат тизимини ўзаро боғлайди, аналитика ва прогнозларни жорий этади. Умуман олганда, лойиҳа электрон ҳукумат стандартлари орқали ишлаб чиқилган, у йил охиримгача ҳаётга татбиқ этилади. Айни вақтда электрон шартномалар тузиш ва сув истеъмоли прогнозии тизими жорий этилади. Сув захиралари соҳасидаги мамлакатимизнинг рақамли ечимлари самарадорлигини кўрсатди ва мамлакатдан ташқарида ҳам қўлланиляпти. Келаси йилдан ер йўлдошларидан олинган маълумотларга асосланган AgriTech-майдончаси, Big Data ва сунъий интеллект бир қанча Марказий Осиё давлатларида ҳам ишлай бошлайди.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазири:

- 2025 йилда лойиҳалар Ўзбекистонга чиқди, ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон ва Жамбил вилоятларида қўлланилди. Жорий йилда у янада кенгаяди, бутун Қозоғистон ҳудудида ишлайди. 2026 йил давомида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бирга иш юритиш, трансчегара сув захиралари бўйича ер йўлдошларидан олинган суратларни алмашиш, Big Data ва ML-ечимларни ривожлантириш ниятидамиз.

Рақамли ечимлар билан бирга мамлакат миқёсида сувдаен самарали фойдаланиш масаласига эътибор кучайиб боряпти. Қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиляпти. Ўтган йил якунларига кўра, бу технология 150 минг гектар ерда ишлатилди. Корхоналар оқава суви такрор ишлатилади. 2030 йилга бориб, бундай самарали усулдан фойдаланиш икки марта ортади.

Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:

Янги Сув кодекси корхоналарнинг босқичма-босқич сувни қайта ишлатишга кўчишини талаб қилади. Бунга етти йил вақт берилган: икки йил тайёрланиш, беш йил йўлга қўйишга сарфланади. Натижада, 2030 йилга бориб қайта ишлатилган сув ҳажми 13 фоиздан 28 фоизгача кўтарилади, бу эса бир ярим миллиард куб метр сув тежаш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси