Қозоғистонда суд тизимига ишонч ортиб боряпти

Қозоғистонда суд тизимига ишонч ортиб боряпти

Қозоғистонда сўнгги 3 йил давомида суд тизимига ишонч 55 фоиздан 63 фоизгача ортди. Ақўрдада, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қабулида Олий суд раиси Асламбек Мерғалиев шундай маълумот берди. Айни вақтда, у ўтган йилги иш фаолияти якунлари ва жорий йил режаларини баён қилди. Бугунги кунда суд тизими сифати барқарорлигича қолди, маъмурий ҳуқуқшуносикда амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар туфайли давлат органлари билан баҳсли вазиятлар туғилганида фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш кўрсаткичлари яхшиланди. Кассация судларига талаб катталиги кузатилди. Президент «Қонун ва тартиб» тамойилиши рўёбга чиқариш, фуқароларнинг адолатли суд ҳимоясига эришишига ёрдамлашиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда суд тизимига ишончни кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси