5 йил давомида Қозоғистонда электрон савдо ҳажми 7 марта ортди. Ўтган йили чакана савдода e-commerce 14 фоизни ташкил қилди ва 3 триллион тенгелик кўрсаткичга эришди. Мутахассислар фикрича, жорий йилда 15 фоизли кўрсаткичга эришилиши кутиляпти. Тегишли вазирлик берган маълумотга ўра, электрон савдо ҳажми 2029 йилга бориб 18,5 фоизга етади. Савдо ва интеграция вазирлиги Ички савдони ривожлантириш департаменти директори Ансар Ўразалиев е-коммерц нақд бўлмаган тўловлар ортиши, чакана молия технологиялари ва интернетга уланиш осонлиги туфайли фаоллашаётганини таъкидлади. Маркетплейслар бу йўналишда ишларни осонлаштирди.
Ансар Ўразалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги Ички савдони ривожлантириш департаменти директори:
– Маркетплейслардаги сотувчилар сони ортяпти. Масалан, битта товар бўйича ҳам бир қанча сотувчи ўзаро рақобат қилаётганини кўряпмиз. Бу эса маркетплейсга тобора кўпроқ ўртача нарх сегменти сотувчилари чиқаётганидан дарак беради. Ўз сайтини очиш ўрнига улар маркетплейслардан фойдаланяпти, натижада, иш юритиш жадаллашяпти, майдончалар имкониятлари тўлақонли ишлатиляпти. Келажакда сотувчилар сони отади, устунликка эришиш учун турли янги имкониятлар яратилиши кутиляпти.
Таъкидлаш лозимки,мамлакатда ҳозир 2027 йилгача электрон савдони ривожлантириш режаси ишлаб чиқиляпти. У секторни рағбатлантиришга қаратилган. Қозоғистон тадбиркорларга маркетплейслар Хитойдан маҳсулот келтириш учун янги В2В лойиҳалари тайёрлаяпти. Интернет майдончалар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҳам ёрдам кўрсатяпти. «Қозоғистонда шлаб чиқарилган» бўлими бор. Астана ва Алматида фулфилмент ва электрон товарлар учун тарқатиш марказлари очиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

