Қозоғистон йирик рақамли лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти

Қозоғистон йирик рақамли лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти

Қозоғистон Каспий денгизи орқали Озарбайжон билан уловчи сув ости оптик толали алоқа линиясини ётқизишга киришди. У халқаро интернет-трафик транзитини кенгайтиради, мамлакатнинг Европа ва Осиё ўртасидаги рақамли кўприк сифатида нуфузини оширади. Бош вазир ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазири Жаслан Мадиев таъкидлашича, объект қурилиши йил охирида якунланади. Айни вақтда, мамлакатда жаҳон даражасидаги маълумотларни қайта ишлаш марказлари ривожланяпти. Бундан ташқари, Қозоғистон ер йўлдошлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида. Бу маҳсулот фаол экспорт қилинади.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазири:

- Мамлакатимиздаги сунъий ер йўлдошлари ишлаб чиқарувчи мажмуа Сунъий интеллект вазирлигига қарашли. Корхона фаол ишлаши учун ҳаракат бошлаганмиз. Келгуси йилларда унда камида 5-6 та ер юзасини масофадан кузатиш ер йўлдошлари чиқарилади. Уларнинг экспортидан 75 миллион доллар даромад олинади. Қозоғистон тарихида биз биринчи марта бунга эришдик ва у ўта юқори технологик экспорт ҳисобланади.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, мамлакат минтақалалри юқори тезликдаги интернетга уланишда давом этяпти. Келгуси икки йил ичида 3 мингта қишлоқ аҳоли пункти оптик толали алоқа билан таъминланади, аҳолининг 99 фоизи интернетдан фойдалана бошлайди. «Сўнгги мил» лойиҳаси ҳам амалга ошириляпти, оптик тола бевосита хонадонларга уланяпти. Янги авлод мобиль алоқаси — 5G мамлакатнинг 20 та шаҳрида ишлаяпти. Шу билан бирга, IT-секторнинг иқтисоддаги улуши ортяпти. Қозоғистон IT-хизматлари экспорти ўтган йили 1 миллиард долларни ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси