Ҳукумат
Чорвачиликни ривожлантириш мажмуавий режасини тасдиқлади. Ҳужжат 2026-2030 йилларга
мўлжалланган. У мол бошини кўпайтириш, самарадорликни ошириш, экспор
салоҳиятини кенгайтиришг қаратилган тизимли давлат ёрдами чора-тадбирлари
кўрилишини кўзда тутади. Бугунги кунда чорвачилик мамлакат қишлоқ хўжалиги ялпи
ҳажмининг 39 фоизини ташкил қилади. Лекин ундаги ўсиш суръатлари сектор
салоҳиятига мувофиқ эмас. Режани рўёбга чиқариш йирик шохли қорамол сонини 12 миллион
бошгача кўпайтириш, гўшт етиштиришни 2 миллион тоннага етказиш ва экспорт ҳажмини
165 минг тоннагача оширишни кўзда тутади. Режага кўра, барча турдаги зотдор
молларни харид қилиш йилига 6 фоиз ҳажмида кредитланади. Яйловлар инфратузилмаси
учун 50 миллиард тенге 6 фоизли кредит кўзда тутилган. Кадрларни
иқўллаб-қувватлаш эътибор марказида, ва, албатта, ветеринария хавфсизлигига
катта эътибор қилинади. Ветеринария объектлари модернизация қилинади. Бундан
ташқари, рақамли майдончаларга Миллий қишлоқ хўжалиги саноғи натижалари
киритилади, улар ҳисоб китоблар учун ягона асос сифатида олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

