Қозоғистон Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон Эрон халқига тинч аҳоли, шу жумладан, болалар, шунингдек, олий раҳбарият вакиллари ҳалок бўлгани туфайли чуқур ҳамдардлик билдирди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ерлан Жетибаевнинг чоп этилган баёнотида таъкидланишича, унда Қозоғистон  дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантираётган, Эронга қарши урушда қатнашмаётган араб давлатларига қарашли фуқаро объектларига зарба берилгани таассуф билан тилга олинган. Шунингдек, баёнотда яна бир марта халқаро баҳслар ва зиддиятларни халқаро меъёрлар ва БМТ Низомига мувофиқ кўриб чиқилиши, уларни фақат сиёсий-дипломатик усуллардан фойдаланган ҳолда  тартибга келтирилиши ва ҳал этилиши зарурлиги хусусида Қозоғистоннинг ҳамиша таъкидлаб келинаётган позицияси келтирилган. Мамлакатимиз минтақада зўравонлик авж олмаслиги учун можарога алоқадор барча томонларни вазминлик ва масъулият намойиш этишга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси