Қозоғистон ва Марокаш ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Марокаш ҳамкорликни кенгайтиради

Мажилис раиси бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Марокашда бўлди. Ерлан Қўшанов Парламент палаталари раислари Рашид Талби ал-Аламий ва Муҳаммад Улд ар-Рашид, шунингдек, мамлакат ҳукумати раҳбари Азиз Аханнуш билан икки томонлама, жумладан, парламентлараро алоқаларни муҳокама қилди. Мажилис раиси марокашлик ҳамкасбларни қонунчилик тажрибасини фаол баҳам кўришга чақирди, Қозоғистондаги ислоҳотлар тўғрисида гапирди. Томонлар савдо алоқалари, Ўрта йўлакни ривожлантириш,  сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги, логистика, таълим ва туризмга эътибор қаратди. Шу кунларда алоқаларни кенгайтириш учун бевосита рейслар очиш мўлжалланяпти, мамлакатлар орасида визасиз тартиб жорий қилинган. Учрашувларда юқори даражадаги бундай учрашувлар Қозоғистон ва Марокаш орасида ишончни мустаҳкамлаши, қўшма лойиҳалар учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.


Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

– Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марокаш билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътибор беряпти. Икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқалар ҳам алоҳида ўрин тутади. Биз парламентлараро ҳамкорликка эътибор қаратяпмиз. Марокаш томонидан ҳам шундай интилишни кўрамиз. Халқ вакиллари сифатида биз халқларимизни ўзаро яқинлаштиришимиз керак. Бунда парламентлардаги дўстлик гуруҳлари катта аҳамиятга эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси