Қозоғистон Сенати
ТЭМ соҳасида Хитой билан имзоланган
шартномани ратификация қилди. Ҳужжат доирасида Қарағанди, Павлодар ва Туркистон
вилоятларида учта йирик объект – шамол ва қуёш электростанциялариишга
туширилади. Бунинг учун 2 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади. Қурилиш
ишлари 2027-2029 йилларда якунланиши мўлжалланган. Лойиҳалар энергетик
хавфсизликни яхшилайди, «яшил» технологиялар жалб этади ва ҳавога карбонат
газлари чиқишини камайтиради.
Султан Дюсембинов,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Лойиҳалар
умумий қуввати 1,8 гигаватт. У энергия хавфсизлигини таъминлаш, «яшил»
энергетика улушини кўпайтириш, қатор минтақалар инфратузилмаларини
ривожлантириш имконини беради. Мазкур ташаббус Қозоғистоннинг 2030 йилгача
тикланувчи энергия манбалари улушини кўзланган даражага етказишига, 2060 йилгача
углерод нейтраллигига эришишига ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

