Қозоғистон ва Фаластин
президентлари телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Маҳмуд Аббос сиёсий
мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни
кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқди. Томонлар Яқин Шарқдаги вазиятни
тартибга келтириш масаласини муҳокама қилди. Давлат раҳбари «Икки халқ учун
икки давлат» формуласи асосида минтақада мустаҳкам тинчлик тинчлик ва
барқарорликка эришишга қаратилган халқаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини
билдирди. Маҳмуд Аббос Қозоғистоннинг глобал барқарорлик ва хавфсизлик
ўрнатишга қаратилган ҳаракатларини юқори баҳолади. Суҳбат сўнггида Қосим-Жўмарт
Тўқаев Фаластин Президентини Астанага таклиф қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

