Қозоғистонда сунъий интеллект университети ташкил қилинади. Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилишича, илм маскани Alem.ai экотизими билан бирлаштирилади ва етакчи хорижий университетлар ҳамда технологик компаниялар билан бирга ривожланиб боради. Шунингдек, мамлакатдаги 95 та олий таълим масканида сунъий интеллект билан боғлиқ фанлар ўқитиляпти. Айни вақтда, 30 та олий таълим маскани АІ йўналишида 42 та таълим дастурини рўёбга чиқаряпти. Ўқитувчиларнинг 54 фоизи сунъий интеллект бўйича малака ошириш курсларидан ўтган.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Асосий мақсад – профессор-ўқитувчиларнинг 100 фоиз сунъий интеллект бўйича малака ошириш курсларини тугатишига эришиш. 100 минг нафар талабани жалб этган ҳолда, AI-Sana дастурининг иккинчи босқичини тугатишимиз, учинчи ва тўртинчи босқичлар доирасида Астана хаб экотизими учун камида 1,5 мингта лойиҳа тайёрлашимиз лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

