Қозоғистон
ноинфекция касалликларидан вафот этиш ҳолатларини 25 фоизга камайтириш бўйича
БССТ мақсадли кўрсаткичларига эришди. Умумий ва чақалоқлар ўлим ҳоллари 15
фоиздан кўпроққа камайди. Тегишли вазирлик раҳбари Ақмарал Альназарова соғликни
сақлаш тизими ҳолати ва истиқболлари ҳақида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга
ҳисобот берди. Мамлакатда тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш, онкология
хизматини ривожлантириш ишлари фаол давом этяпти. Шу жумладан, Миллий онкология
илмий маркази қурилиши якунланди, Астанада Протон терапияси маркази очилди. Айни
вақтда, фармацевтика саноати барқарор ривожланишда давом этяпти. Секторга киритилган
инвестиция ҳажми 2 йил ичида 2,3 марта, маҳсулот экспорти ҳажми 2 марта ошди.
400 тадан зиёд дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича 6 та инвестиция шартномаси
тузилди. Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш ва соҳани рақамлаштиришни
жадаллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

