Қозоғистон
Президенти — Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Мудофаа вазири Даурен
Қўсановнинг ўтган йил давомида вазирлик олиб борган ишлар тўғрисида ҳисоботини
тинглади. Давлат раҳбари Қозоғистон армиясининг жанговар тайёргарлиги, унда
рақамли ечимлар жорий этилиши, ҳарбий инфратузилмалар модернизацияси тўғрисида
маълумот олди. Қуролли кучларда тартиб-интизомга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев вазир олдига армиянинг ҳарбий
тайёргарлиги ҳамда ундаги интизомни мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор аниқ
вазифалар қўйди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

