Қозоғистон Президенти Молиявий мониторинг агентлигида йиғилиш ўтказди

Қозоғистон Президенти Молиявий мониторинг агентлигида йиғилиш ўтказди

Қозоғистон Президентини мустақил тузилма сифатида иш юритаётган ва иқтисодий, миллий хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнаётган Молиявий мониторинг агентлигида йиғилиш ўтказди. Агентлик самарали ишлаши учун давлат ҳамма зарур чораларни кўряпти. Президент халқаро ҳамкорлик фаол ривожланаётганини таъкидлади. Шу жумладан, Пул ювишга қарши молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ текширувидан кўнгилдагидек ўтди. Бундан ташқари, Қозоғистон «Эгмонт» молиявий разведка гуруҳининг манфаатларини Евроосиё минтақасида тақдим этади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- 20 та йирик криптобиржа билан ҳамкорлик ўрнатилди. Марказий Осиёда биринчи бўлиб бизда «Криптон» блокчейн-таҳлили бўлинмаси очилди. Ўтган йили ноқонуний тарзда жами 500 миллиард тенге маблағни нақд пулга айлантирган 200 та компания аниқланди. 80 тадан зиёд уюшган жиноий гуруҳ, 100 тадан зиёд молиявий пирамида йўқ қилинди. Буларнинг ҳаммаси, албатта, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъмиинлайди.

Президент, шунингдек, агентлик фаолиятида замонавий рақамли ёндашувлар ва СИ тизимини  кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Бу, айниқса, Қозоғистондаги кенг кўламли иқтисодий трансформация шароитида муҳим. Бундан ташқари, Президент агентликнинг тадбиркорлар билан ўзаро алоқа усулларини қайта кўриб чиқишга чақирди ва соядаги иқтисодиётга қарши курашни фаоллаштириш талабини қўйди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилганидек, ҳали агентлик олдида бир қатор мураккаб вазифалар турибди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз Адолатли, Хавфсиз, Кучли, Тоза ва Илғор Қозоғистонни барпо этамиз. Мамлакат катта янгиланишларнинг ҳал қилувчи босқичига ўтди. Айни пайтда, махсус комиссия устида иш олиб бораётган Конституциявий ислоҳот ўтказилмоқда. Барча таклифларни синчиклаб таҳлил қилиш асосида тузатишлар лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа билан танишгач, фуқароларимиз умуммиллий референдумда якуний қарорни қабул қилади. Шу тариқа, юртимизда янги ижтимоий-сиёсий тизим шаклланади. Барқарорликни сақлаш, инвестициявий иқлимни яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича интенсив ишлар давом этади.


Учрашув якунида Президент молиявий мониторинг агентлигининг хизмат бурчини намунали бажарган ходимларига давлат мукофотларини топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси