Қозоғистон Президенти Грузия Ички
ишлар вазирини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Гела Геладзе ҳуқуқ-тартиботни
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бобида ҳамкорлик масалаларини муҳокама
қилди. Давлат раҳбари Грузия мамлакатимизнинг Жанубий Кавказдаги муҳим ва
ишончли ҳамкори эканлигини таъкидлади. Икки давлат ўртасидаги алоқалар вақт
синовидан ўтди, ўзаро ишонч ва тарихий қардошликка асосланган. Икки давлат
уюшган жиноятчилик, наркотрафик, кибержиноятчилик ва экстремизмга қарши курашиш
ниятида. Шунингдек, илғор тажриба алмашинув, мутахассис тайёрлаш йўналишларида
алоқалар кенгаяди. Давлат раҳбари Грузия Президенти ва Бош взаирига саломини
йўллади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

