Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Покистонга боради

Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Покистонга боради

3-4 февраль кунлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифи билан боради. Ушбу мамлакат Президенти ва Бош вазири билан музокаралар юритади. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон — Покистон бизнес-форуми ишида қатнашади.


Абдумалик Сарманов таржимаси