Қозоғистон Президенти Бош прокуратура биносида йиғилиш ўтказди

Қозоғистон Президенти Бош прокуратура биносида йиғилиш ўтказди

Қонун ва тартиб давлат сиёсатининг асосий қоидаси! Бу нарса Конституцияга киритилиши лозим. Қозоғистон Президенти Бош прокуратура йиғилишида шундай талаб қўйди. Қосимўмарт Тўқаев ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини рақамлаштириш мамлакатда турли тарзда амалга оширилаётганига эътибор қаратди. Бундай вазиятда Ҳукуматга фойдаланилаётган барча рақамли ечимларни саралаши,  таҳлил қилиши, уларнинг самарадорлигини ошириши ва ягона рақамли экотизим тузиш топширилди. Давлат раҳбари фуқаролар шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш билан мунтазам ишлаш лозимлигини таъкидлади. Айни вақтда, кибержиноятчиликка қарши кураш усуллари тубдан қайта қурилиши зарур. Президент миграция соҳасини тўлақонли рақамлаштириш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Қозоғистон  – бошқа мамлакатларга транзит учун ҳам, яшаб қолиш учун ҳам қулай мамлакат. Давлат раҳбари келган хорижликларни ўз вақтида ҳисобга олиш усулларини такомиллаштириш ўта муҳим вазифа эканлигини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси