Қозоғистон Ҳиндистонга экспортни кенгайтиради

Қозоғистон Ҳиндистонга экспортни кенгайтиради

Қозоғистон Ҳиндистонга 150 миллион долларга тенг 40 та товар турини жўнатади. Нью-Деҳли шаҳрига амалий ташриф билан борган Бош вазир Ўлжас Бектенов ҳамкасби Нарендра Моди билан учрашувдан сўнг шундай баёнот берди. Томонлар савдо ва инвестиция, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, СИ соҳаларида ҳамкорлик қилади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили икки давлат ўртасида товар айланмаси 923 миллион доллардан ошди. Бундан ташқари, Бош вазир 50 тадан зиёд давлат делегацияларини тўплаган халқаро саммитда қатнашди. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, IT экспертлари иштирок этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси