Қозоғистон дипломлари
Осиёда халқаро даражада кучга эга бўлади. Сенат ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган
олий таълим малакасини тан олиш бўйича Осиё-Тинч океани минтақавий конвенциясини
ратификация қилди. Ҳужжат баҳолашнинг ягона стандартларини белгилаб беради,
Хитой, Япония, Корея, Австралия, Янги Зеландия, Монголия ва бошқа давлатларда дипломлар
ўзаро тан олинади. Қонун талабалар мобиллигини оширади, Қозоғистон ва Марказий
Осиё республикалари таълим тизимларининг интеграциясини кучайтиради. Ҳужжат
мамлакатимизнинг миллий ахборот дастурлари тармоғига кирганини кўрсатади. Бу
халқаро майдонча хорижий дипломлар ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича маълумот
алмашиш учун тузилган. Конвенция Қозоғистон олий таълим даргоҳлари таълим
хизматларини экспорт қилиши учун янги бозорлар очади.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Кўриб чиқилган
ҳужжат томонлар ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда
тутади. Шу жумладан, Конвенция бандларига кўра, уни имзолаган давлатлар
ўртасида очиқлик ва ўз вақтида баҳолаш имконини беради. Умид қиламизки, қонуннинг
тасдиқланиши иштирокчи мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтиради. Мамлакат
таълим тизими нуфузини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

