Референдумда шу кунгача бўлиб ўтган жамоатчилик муҳокамаларига нуқта қўйилади. Астанадаги 129-референдум участкасида овоз берган Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қариннинг фикрича, ушбу кунда мамлакат фуқаролари жамиятнинг қандай йўналишда ривожланишини, қандай қадриятларга таянган ҳолда илгарилашини белгилайди.
Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:
- 189 кун давомида жамоатчилик муҳокамалари давом этди. уларда фуқаролар минглаб таклифларини билдирди. Яъни, жаарённинг бошидан фуқароларда катта қизиқиш кузатилди, муҳокамалар кузатилди. Бугунги референдумда биз барча муҳокамаларнинг натижасини чиқарамиз. Сўнгги тўрт йил давомида учинчи марта умумхалқ овоз бериши кузатиляпти. Давлат раҳбари иқтидорда экан, мамлакат учун муҳим бўлган қарорлар умумхалқ мулоқоти, референдум ёрдамида ҳал қилиниши керак, деган тамойил кундалик сиёсий ҳаётимиз қоидасига айланди. Шу сабабли, мазкур жиҳат бўйича Қозоғистон бошқа давлатлар учун намуна бўла олади, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

